Фото
Публикации

9-11 марта 2016 года в гостинице «Grand Mir Hotel» состоится Пятое рабочее совещание по разработке Национальной политики развития лабораторной службы Узбекистана.

Подробнее - http://minzdrav.uz/news/detail.php?ID=51020

2016 йилнинг 9-11 март кунлари «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистонда миллий лаборатория сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича Бешинчи мажлис бўлиб ўтади.

Ещё

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан шу йилнинг 29 февралидан бутун мамлакат бўйлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар бошланади.

Ушбу йирик ижтимоий тадбирни ташкил этишдан мақсад аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларда соғлом оила қуришга интилиш ҳиссини кучайтириш, турли хасталикларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришдир.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб бўлиб ўтадиган навбатдаги ижтимоий акцияда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг 300 нафарга яқин етакчи олимлари ҳамда юксак малакали шифокорлари иштирок этишади. Акцияда хирург, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, оториноларинголог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дерматовенеролог каби ўнлаб мутахассислар турли ёшдаги аҳолини малакали тиббий текширувдан ўтказишади. Улар юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказадилар.

Бу галги тадбир ҳам икки босқичда ташкил этилади. Дастлаб вилоятнинг ўзида фаолият кўрсатаётган малакали мутахассислар ҳудуд аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказадилар. Иккинчи босқичда эса республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларидаги энг тажрибали мутахассислар иштирокида юқори даражадаги консилиумига эҳтиёжи аниқланиб, олдиндан рўйхати тузилган фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Батафсил - https://minzdrav.uz/uz/news/detail.php?ID=51014

Ещё
Публикации