Янгиликлар

19
Распечатать
23 Мар 2021

2021 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Исмоилов Нурдинжон Муйдинханович Андижон шахридаги тиббиёт муассасаларига ташриф буюрдилар

2021 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Исмоилов Нурдинжон Муйдинханович, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Каримов Тўлқинжон Файзиевич ва бошқалардан иборат делегация Андижон шахридаги тиббиёт муассасаларига ташриф буюрдилар. Тиббий хизмат сифатини ошириш мезонлари, бартараф этиш лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди, давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Андижон шахар кўп тармоқли Марказий поликлиникасида, Андижон шахар 3- оилавий поликлиникасида Спикер Исмоилов Нурдинжон Муйдинханович тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар ва ҳамширалар билан очиқ мулоқотлар, суҳбатлар ўтказди, шунингдек соҳага оид муаммоларни батафсил ўрганди, бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар берди.

1
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech